"Атлетико Мадрид" яна бир трансферга тайёрланмоқда. Яқин орада "Барселона" марказий ҳимоячиси Клеман Лангле "матрасчилар" сафига қўшилиши мумкин. Журналист Санти Аунанинг ёзишича, “матрасчилар” француз билан келишувга эришган. Энди мадридликлар "кўк-анорранглилар" раҳбарияти билан келишув бўйича келишиб олишлари керак - шу ҳафта клублар ўртасида янги музокаралар бўлиб ўтади.
"Барселона" Клеман Лангле билан хайрлашишга тайёр. 29 ёшли футболчи юқори маош олади, аммо бу мавсумда Ханс-Дитер Флик жамоасининг асосий таркибидан унга жой бера олмайди.