"Реал Мадрид" ярим ҳимоячиси Жуд Беллингем майдондаги янгиланган роль ҳақидаги саволга жавоб берди.
“Менинг ярим ҳимоядаги позициям? Мен учун қаерда ўйнашим муҳим эмас. Мен ҳамма жойда ўзимни қулай ҳис қиляпман, шунчаки жамоамга ёрдам беришни хоҳлайман», - деди Беллингем УЕФА Суперкубоги доирасида «Аталанта»га қарши ўйинда (2:0) ғалаба қозонганидан кейин берган интервьюсида.
Беллингем кеча учрашувнинг энг яхши ўйинчиси деб эътироф этилди.