Суперлиганинг навбатдаги 16-тур баҳсини Олмалиқ шаҳрида ўтказадиган "Нефтчи" Тошкент вилояти вакили Бекободнинг "Металлург" клуби меҳмони бўлади. 1998 йилдан эътиборан Ўзбекистон чемпионатининг Олий лига ва Суперлига мусобақаларида доимий равишда қатнашиб келаётган "Металлург" жамоаси шу кунгача "Нефтчи" билан 47 марта ўзаро тўқнаш келган. Буларнинг 27 тасида "Нефтчи" ғалаба қозонган бўлса, 11 та учрашувда бекободликлар устун келишган ва 9 та ўйинда муроса кўчаси танланган. Фарғоналикларнинг энг йирик ғалабаси 7:1, бекободликларда эса 3:1 кўринишида бўлган. Киритилган ва ўтказиб юборилган тўплар нисбати 80-41 фарғоналиклар фойдасига.
Бекободда бўлиб ўтган охирги 5 учрашув натижалари қуйидагича
03.03.2023.
"Металлург"-"Нефтчи" 0:3
25.10.2022.
"Металлург"-"Нефтчи" 1:0
28.07.2018
"Металлург"-"Нефтчи" 1:0
25.11.2017.
"Металлург"-"Нефтчи" 1:0
22.11.2016.
"Металлург"-"Нефтчи" 1:0