Гонсалу Инасиунинг агенти «Ливерпуль» билан музокара ўтказиш учун Англияга йўл олди.
"A Bola" хабарига кўра, инглиз клуби ҳимоячининг трансферига жиддий қизиқиш билдирмоқда. 22 ёшли футболчининг номи аввалроқ мерсисайдликлар клуби билан боғланган. Бироқ ҳозирча томонлар норасмий музокаралар олиб боришган.
Себастьян Коатес кетганидан сўнг «Спортинг» сардори этиб тайинланган Инасиу янги мавсум олдидан мураббий Рубен Аморим ўз сафида сақлаб қолмоқчи бўлган футболчилар қаторига киради. Клуб фақат товон пули 60 миллион евро тўланган тақдирдагина уни сотишни кўриб чиқади.