"Фенербахче" "Барселона"дан Ансу Фатини ижарага олмоқчи.
Diario Sport хабарига кўра, турк клубини жорий мавсумдан бошлаб бошқариб келаётган Жозе Моуриньога вингер жуда ёқади.
"Фенербахче" вакиллари аллақачон агент Жорже Мендеш билан боғланиб, "блауграна" футболчисини ижарага олиш имкониятини баҳолашган.
Каталонияликлар Фатини қўйиб юборишга тайёр, спорт раҳбарияти ва бош мураббий Ханси Флик унга кўп ўйин вақти берилишига шубҳа қилмоқда. Бундан ташқари, улар иш ҳақи харажатларини камайтиришни хоҳлашади.
Футболчи айни дамда жароҳатидан фориғ бўлиб, сентябрь ойида майдонга қайтиши кутилмоқда.
Бундай ҳолда, футболчи бошқа спорт лойиҳасига устунлик бериши мумкин. Хуллас, "Севилья" Фати ижара таклифини танлашига умид қилмоқда. "Вулверхэмптон" ва "Марсель" ҳам таклиф билан чиқишди.