Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия 0-0 Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР 2-3 Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн 0-1 Хитой
14/11 19:00 Кувайт 1-3 Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон 0-0 Фаластин
14/11 21:15 Ироқ 0-0 Иордания
14/11 21:15 Қатар 2-0 Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА 2-0 Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла - Бразилия
15/11 04:30 Парагвай - Аргентина
15/11 05:00 Эквадор - Боливия
15/11 17:00 Индонезия - Япония

Ҳажиме Мариясу: «Бунёдкорнинг гуруҳдан чиқиши аниқ деб ўйлайман»

Баҳо:
+ | -

Эртага Осиё чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичи доирасидаги «Бунёдкор» ва «Санфречче Хиросима» жамоалари ўртасидаги ўйин бўлиб ўтишидан хабарингиз бор. Шу муносабат билан «Бунёдкор» стадиони конфренс залида ҳар икки жамоа мураббийлари ўртасидаги матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Матбуот анжуманининг биринчи қисмида меҳмонлар устози Ҳажиме Мариясу иштирок этди.

— Бу галги ўйин Бунёдкор стадионида бўлаётгани учун биз учун қийин бўлиши аниқ, лекин биз ғалаба учун ўйнаймиз. Яхши ният билан келдик. Олдимизга қўйган вазифани бажара олмаган бўлсак ҳам ҳаракат қиламиз.

— Нима деб ўйлайсиз, нимага жамоа чемпионлар лигасида ёмон иштирок этди?
— Рақибларимиз бу мусобақада кучли ҳаракат қилишди. Кейинги ўйинларда яхшироқ натижа кўрсатишга уринамиз.

— Футболчиларнинг ҳолати қандай? Чарчоқ кўзга ташланмадими? Сизлар Корея орқали келдингиз?
— Тўғри, бизда Корея орқали келганимиз учун бир қадар чарчоқ аломатлари сезилди, лекин ҳали машғулот ўтказмадик ва футболчиларнинг ҳолатини яхши аниқлаб олмадик. Лекин бу бизнинг ўйинимизга таъсир қилмайди деб умид қиламан.

— «Хиросима» 10 кун ичида 4 та ўйин ўтказади. Айтингчи, сиз учун чемпионлар лигасидаги ўйин муҳимми ёки Ж лигадаги?
— Бу 4 та ўйиннинг барчаси биз учун муҳим. Барчасида ғалаба қозонишни хоҳлаймиз.

— Эртанги ўйинда Бунёдкорни енгиш имкониятларини қандай баҳолайсиз?
— Эртага фақат ғалаба учун майдонга тушамиз.

— 11 рақамли футболчи нимага Тошкентга келмади?
— Биз унинг ўрнига ёш футболчини олдик ва ёшларга имкон бердик.

—Айни сиз айтган футболчи тўпурар ҳужумчи эди ва бундан жамоанинг чемпионлар лигасига эътибори Ж лигага қараганда пастроқ деб баҳолаш мумкинми?
— Биз ҳар бир ўйинга эътиборлимиз. 11 рақамли футболчининг келмагани эътиборсизликдан эмас, шунчаки ёшларга йўл очишни хоҳлаймиз. Бунёдкорнинг «Похан» билан ўйинида ҳам сизнинг жамоангиз ёш футболчини майдонга ташлаган ва бу Бунёдкорга натижа кетирган эди.

— Гуруҳдан кейинга босқичга чиқиш имконингиз қолмади. Сизнингча гуруҳдан кимлар кейинги босқичга чиқади?
— Бунёдкорнинг чиқиши аниқ деб ўйлайман. Қолган икки жамоада ҳам имкониятлар бор»,- дейди мураббий.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 17:03, 22.04.2013.
Ўқилди: 5301 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.