"Барселона" ярим ҳимоячиси Илкай Гюндоган жамоани тарк этишга номзодлардан бири.
Яқинда матбуотда немис футболчиси трансфер ойнаси очиқ экан, ўз клубини ўзгартириш ниятида экани ҳақида миш-мишлар тарқалди. Бу маълумотни "кўк-анорранглилар" бошқарувчиси Ханс-Дитер Флик тасдиқламади, аммо 33 ёшли ярим ҳимоячининг келажаги ҳали ҳам ноаниқ деб ҳисобланади. Журналист Хелена Кондиснинг сўзларига кўра, Гюндоганнинг кетишини рад этиб бўлмайди – на клуб раҳбарияти, на футболчининг ўзи бундай сценарийни истисно қилмаяпти. Манбанинг таъкидлашича, охир-оқибат, катта эҳтимол билан, томонлар ажралишга қарор қилишади.
Илкай Гюндоган "Барселона"даги иккинчи мавсумини ўтказмоқда. У ўтган ёзда каталонияликлар сафига "Манчестер Сити"дан эркин агент асосида қўшилди.