"Атлетико"нинг янги футболчиси Хулиан Альварес клубга ўтишга қандай қарор қилганини эслади.
Бир ҳафта олдин «матрасчилар» «Манчестер Сити»дан трансфер қилинган аргентиналик ҳужумчи билан шартнома имзолаганини расман эълон қилганди. Трансфер нархи 75 миллион еврони ташкил қилган, бироқ бонусларни ҳисобга олсак 95 миллионга етиши мумкин.
“Мен [трансфердан олдин] баъзи аргентиналик футболчилар билан гаплашдим ва Антуан Гризманн менга “Атлетико” мухлисларини севиб қолишимни ёзди. Бу клубда нимадир борки, буни ўзингиз тушунишингиз учун ҳис қилишингиз керак. Ўз хабарлари билан улар ["Атлетико" футболчилари] мени янада кўпроқ қизиқтиришга ҳаракат қилишди", - дея 24 ёшли форварднинг сўзларидан иқтибос келтирган испан ОАВлари.