Кириш Регистрация
21/12 00:45 Верона 0-1 Милан
21/12 01:00 Жирона 3-0 Вальядолид
21/12 17:30 Астон Вилла 2-1 Манчестер Сити
21/12 18:00 Хетафе 0-1 Мальорка
21/12 19:00 Торино 0-2 Болонья
21/12 20:00 Брентфорд 0-2 Ноттингем Форест
21/12 20:00 Ипсвич 0-4 Ньюкасл
21/12 20:00 Вест Хэм 1-1 Брайтон
21/12 20:15 Сельта 2-0 Реал Сосьедад
21/12 22:00 Женоа 1-2 Наполи
21/12 22:30 Кристал Пэлас 1-5 Арсенал
21/12 22:30 Осасуна 1-2 Атлетик Бильбао
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома - Парма
22/12 18:00 Валенсия - Алавес
22/12 19:00 Фулхэм - Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер - Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед - Борнмут
22/12 19:00 Эвертон - Челси
22/12 19:00 Венеция - Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид - Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм - Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта - Эмполи
22/12 22:30 Леганес - Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас - Эспаньол
23/12 00:45 Монца - Ювентус
23/12 01:00 Бетис - Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе

Александр Крестинин Осиё ва Россия футболи ҳақида

Баҳо:
+ | -

Россиялик мураббийлар сўнгги йиллар Осиё футболига кўпроқ юзланишмоқда.

Мана, Магомед Адиев Қозоғистон миллий жамоаси билан Евро-2024 саралашида бироз шов-шув кўтарди ва шундан сўнг ўрнини ҳамюрти Станислав Черчесовга бўшатиб берди. Россияда унча танилмаган краснодарлик Александр Крестинин эса Осиёда анча олдин иш бошлаган. Биласиз, аввалига Қирғизистонда жиддий натижаларга эришган мутахассис ҳозирда «Локомотив»ни бошқармоқда. Яқинда championat.com мухбири Тошкент­га қўнғироқ қилиб, Крестинин билан бафуржа суҳбатлашди. Қуйида «темирйўлчилар» устозининг интерьвюси қисқартирилган ҳолатда ҳукмингизга ҳавола этилмоқда.

- Ўзбекистон олимпия термасининг Париж-2024даги иштирокига қандай баҳо берардингиз?

— Ўз-ўзидан тушунарлики, Ўзбекистон футболининг Олимпиадага чиққани оғир тош босади. Ҳар ҳолда, турнирга бориш учун катта йўлни босиб ўтиш керак. Ўзбекистон олимпия жамоаси Осиё кубогида муваффақиятли ўйнади. Лекин ишонинг, рақобат жуда баланд ва ҳамма ҳам бундай натижага эришолмайди. Олимпиаданинг ўзига келсак, жамоанинг Испания термасига қарши ўйини яхшироқ чиқди. Лекин нима бўлганини мураббийлар штаби таҳлил қилади. Кераксиз гол қўйиб юборилди, ҳужумда ҳаракатлар қовушмади, айниқса, иккинчи бўлимда. Бошқа томондан, йигитлар испанларга қарши зўр ўйнашди. Аслида Ўзбекистон термаси юқори савияда ўйнашга тайёр, фақат Олимпиадада ишлар ўхшамади. Буни тажрибасизликка йўймайман, шунчаки, гоҳида шунақа бўлади. ЖЧга амалдаги чемпион мақомида борган жамоалар неча марта гуруҳдан чиқолмаганини бир эсланг. Олимпия термаси мураббийлар штабини яхши биламан. Хусусан, мисрликлар билан ўйинда жамоанинг кучи камлик қилди, деб ўйламайман.

— Бу жамоада кимлар асосий «фигура» ролида эдилар?

— Мураббийлар. Шунингдек, Шомуродов ва Файзуллаевни ҳам алоҳида тилга оламан. Умуман, малакали футболчилар борасида катта танлов бор эди, лекин бирор йигитни алоҳида ажратиб кўрсатолмайман. Бир томондан, фақат яхши ижрочилар тўпланган жамоада ишлаш нисбатан қийин. Тўғри, ҳар қандай мураббий шундай гуруҳ билан иш юритишни хоҳлайди. Менимча, штаб жамоани тўғри тайёрлаган, фақат майдонга мураббийлар тушмасликларини унутмаслик керак. Яъни ғоялар ҳар доим ҳам амалга ошавермайди, бунинг учун футболчиларни айблаш ҳам но­ўрин. Ҳозирча уларнинг кунлари келмаган экан...

— Сизнингча, Аббос Файзуллаев РПЛда қанча ушланиб туради ёки у аллақачон топ-чемпионатга тайёрми?

— У ҳозирда нафақат ЦСКА клуби, балки Ўзбекистон ёшлар ва миллий жамоалари асосий футболчиларидан бири. Яна қандай тажриба тўплаши керак? Агар ҳаммага маъқул таклиф тушса, кетади. Аббос паспорт бўйича ҳали ёшдир, лекин ўйин бобида аллақачон етарли тажрибага эга. Асаблари ҳам мустаҳкам, яна нимани ўрганиши мумкин? Индивидуал маҳоратни эса ҳар қандай ёшда ошириш имкони бор. Қисқаси, Файзуллаев энг юқори савиядаги чемпионатга тайёр, менимча.

- Ўрунов Россияда нега муваффақиятсизликка учради, сизнингча? «Спартак»да катта умид босимини кўтаролмадими?

- Моҳиятан, клуб ичида нималар бўлганини билмайман, лекин ўйинларига қарасак ва Остонга яқин бўлганларнинг айтишларича, у индивидуал ва жамоавий ҳаракатлар ўртасида мувозанатни тополмаган. Ўрунов индивидуал томонлама жуда кучли, аммо футболчи жамоада ўзини кўрсатиши учун мувозанатни билиши керак. Ўруновдан ўз ўйинини жамоага сингдириш талаб этилганди, аммо «Спартак»да ҳам, бошқа клубларда ҳам бу амалга ошмади.

— Остон Эронда фаолиятини қайта тезлатишга эришдими?

- Келинг, озгина кутайлик. Унинг яхши чемпионатга кетгани аниқ, аммо бундан нима чиқишини вақт кўрсатади. Менимча, футболчи аниқ хулосалар чиқарди. Ҳали ёш, унинг учун ҳаммаси олдинда.

— Кўпчилик Россия миллий жамоасининг Осиё термалари билан ўйнаганига салбий қаради. Негалигини тушундингизми?

- Бундай одамлар Россия термаси ўйинлари ҳақидаги фикрларини ҳалигача ўзгартирмаган бўлсалар керак. Хўш, қайси жамоа билан ўйнаш керак? Ахир назорат учрашувлари зарур-ку. Россия термаси халқаро аренага қачон қайтарилиши номаълум, аммо бунга тайёр туриш керак-ку. РФИ борича ҳаракат қилмоқда, менимча. Ўйлайманки, бизга бундай ўйинлар жуда зарур.

— Дисквалификация ортидан Россия футболи савияси пасаймадими?

— Аниқ жавоб бериш учун халқаро ўйинлар керак. Савия пасайиб кетганини таъкидлашдан маъно йўқ. Дейлик, 2 йилча олдин етакчи клубларимиз ЧЛ ва ЕЛда муваффақият қозонганмиди? Оддий мисол, юқори савияли легио­нерларга эга «Зенит» қачон гуруҳдан чиққанди?

— Қизиқ, Тошкентнинг «Локомотив» клубига қандай бориб қолдингиз?

— Бизни Қирғизистондаги ишимиздан билишади, қолаверса, ўтган йили ҳам Ўзбекистонда ишлаганмиз. Клуб менежерлари - футбол одамлари. Қўнғироқ бўлди ва барчасини тезда муҳокама қилдик. Албатта, ўзига хос талабларимиз бор, лекин одатда менежерлар билан тезда тил топишамиз.

- Раҳбарият олдингизга аниқ вазифаларни ҳам қўйгандир...

— Жамоани турнир жадвали нуқнаи назаридан унча яхши бўлмаган ҳолатда қабул қилиб олдик. Мақсад - ҳар бир ўйинда ғалаба қозониш ва иложи борича юқори ўринларга кўтарилиш. Ўйлайманки, чемпионатнинг иккинчи ярмида муаммоларни ҳал қила оламиз.

— Россия клублари маҳаллий мураббийлар эмас, асосан хорижлик мутахассисларга таяниши сабаби нима?

— Аслида мураббийларни ўзимизники ва бегоналар тоифасига ажратмайман. Мен учун малака ва тажриба биринчи ўринда туради. Ким кўпроқ тажриба ва яхшироқ натижага эга бўлса, ўша ишлаши керак. Қайси мураббийни танлаш эса раҳбарлар ҳукмига ҳавола. Бироқ барча тайинловлар мантиқий занжирга тўғри келмаслигини ҳам айтиш жоиз. Агар натижа бўлса, майли, гап йўқ. Аммо маҳаллий мураббийларга етарли имконият бериляптими? Бу борада вазият мавҳум... 

— Черчесов РПЛда иш тополмагач, Қозоғистон термаси бошқарувини қўлга олганидан ҳайрон қолдингизми?

- Иш тополмади? Бу нимани англатади? Черчесовнинг дуч келган шароитда ишлашга кўнмаслиги ўз-ўзидан тайин. Ҳарқалай, маълум талаблари ва қарашлари бор. Ҳар қандай мураббий яхши шароитда, ҳамжиҳатликда ишлашни истайди. Қозоғистонда ҳаммаси Черчесовга маъқул келди. Бор гап шу. 

— Ўзингизчи, Марказий Осиёга қандай боргансиз?

— Қирғизистонга футболчи сифатида йўл олгандим. Кейинчалик мураббийлик ролини таклиф этишди. Бунгача жароҳат туфайли 6 ой ўйнамагандим, кейин «C» лицензияси учун ўқиш имконияти туғилди. Қолаверса, қоидалар ҳозиргидек қатъий эмаслиги тезда иш бошлашимга имкон берди.

— Маҳаллий мутахассисларнинг ҳасадли муносабатини ҳис қилганмисиз?

— Йўқ, Осиёда хорижлик мураббийларга яхши муносабатда бўлишади. Одамлар жуда меҳрибон ва самимий. Ўзбекистонда ҳам шундай. Акс ҳолда, Осиёда 14 йил ишламасдим.

— Яқинда «Локомотив» сафига Россиянинг 2013 йилги энг яхши ёш футболчиси Константин Базелюк қўшилди. Унинг ёши ва қуйи лигаларда кезиб юрганидан хижолат тортмадингизми?

- Одатда футболчилар паспортига қарамайман. Ана, Игнашевич ва Семак неча ёшгача ўйнашди? Константин - малакали футболчи. Яна тушуниш керакки, «Спартак» ёки «Зе­нит»нинг етакчи ёш футболчисини Ўзбекистон чемпионатига жалб этиш қийин. 

— Сўнгги йиллар РПЛда 1та жамоа яққол устун кўринмоқда. Ўзбекистонда «Пахтакор»нинг вазияти ҳам шундайми?

— Мураббийнинг яхши иши ва тўғри селекция­ни гегемонияга йўйяпсизми? Одамлар яхши ишлашади, шунинг учун 1-ўринда юрадилар. «Пахтакор»га келсак, Ўзбекистонда ҳамма у билан рақобатлашади. Жамоа ҳозир 1-ўринда ҳам эмас. Дейлик, ўтган йили мамлакат кубогини бошқа жамоа ютди. 

А.АҲМЕДОВ тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 22:37, 19.08.2024.
Ўқилди: 1090 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.