Кириш Регистрация
01/08 19:30 Андижон - Пахтакор
01/08 20:30 Бухоро - Локомотив
02/08 19:30 Навбаҳор - Хоразм
02/08 20:00 Машъал - Сўғдиёна
02/08 20:30 Қизилқум - Бунёдкор

Эрон: ОФКдан яна фол-плейми?

Баҳо:
+ | -

Эрон миллий терма жамоаси ЖЧ-2014 саралаш босқичининг сўнгги тур ўйинлари бир вақтда бошланмаётганидан ўз норозилиги билдирди. www.persianfootball.com сайти шундай мазмунда мақола чоп этди.

"Бундан 4 йил аввал Эрон терма жамоаси ЖЧ саралашининг сўнгги турида Сеулда Эрон билан дуранг (1:1) ўйнаб, ҳаттоки плей-оффга чиқа олмаганди. Шубҳасиз, "Тим Мелли" сўнгги 2та тур баҳслари бир вақт бошланмаганининг қурбонига айланганди. Рақиблар — Саудия Арабистони ва КХДР Ар-Риёддаги ўзаро ўйинни Кореядаги ўйин якунланганидан сўнг, натижани билган ҳолда бошлашган. Натижада, ҳар иккала жамоа гол ўтказиб юбормасликка ҳаракат қилишган ва ўйин нурсиз дуранг билашн якунланганди.

Бутун дунё футболини яхши томонга ўзгартириб юборган "Хихон шармандаси" воқеасига 30 йил тўлган бўлсада, ОФК нима учун сўнгги тур ўйинларини бир вақтда бошлаш қоидасига амал қилмаяпти? Бу ҳозирча топишмоқ бўлиб қолмоқда.

Бу сафар эса ФИФА ЖЧ-2014 регламентига саралаш босқичидаги гуруҳ ўйинларининг сўнгги тури бир вақтда бошланиш қоидасини киритиб қўйди. Регламентнинг 18-модда, 10-бандида "ФИФА ташкилий қўмитаси спорт тамойилларига кўра, вазият тақозо қилганида гуруҳнинг сўнгги тур ўйинлари бир вақтда бошланишини кафолатлайди", деб ёзиб қўйган.

Ушбу қоида 3-босқичда амал қилди. Масалан, Саудия Арабистони терма жамоаси сафарда Австралия билан ўйинда 1:0, 2:1 ҳисобида юта туриб, якунда мезбонларга ютқазди. Уммон эса ўз майдонида Таиландни ўз уйида ютганидан кейин Саудия якуний босқичга чиқа олмади. Ушбу ўйинлар бир вақт бошланганди.

Бу сафар ҳам ОФК 18 инюь куни бўладиган Жанубий Корея-Эрон, Ўзбекистон-Қатар ўйинларининг бир вақтда бошланишига эътибор қаратса яхши бўларди. Лекин ОФК расмий сайти Ульсандаги ўйинни маҳаллий вақт билан 20:00, Тошкентдаги ўйинни 18:00да бошланишини маълум қилди.

Эрон футбол федерацияси ОФКга бу борада аллақачон эътироз йўллади ва ОФКдан ўз ишини яхши ва қоидаларга мувофиқ бажаришни сўради.

Агар шундай қилинмаса, Эрон иккинчи марта кетма-кет саралашдан чиқа олмаслиги мумкин", дейилади номи юқорида келтирилган сайтда.

Манба: www.persianfootball.com
Киритилди: 15:14, 23.04.2013.
Ўқилди: 7193 марта.
Фикрлар: 20 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Арсенал» Винисиус билан шахсий шартнома бўйича келишувга эришди [2896]

Bild: «РБ Лейпциг» «Реал»нинг Диоманде бўйича 2 та таклифини рад этди [2560]

Арбелоа "Фулхэм"га "Реал" футболчисини олиб келмоқчи [2495]

Журналист «Реал» ва Винисиус ўртасидаги музокаралар ҳамда келишмовчилик сабабини ошкор қилди [2414]

"Реал" ҳимоячиси вояга етмаган билан жинсий алоқа видеосини тарқатиш айблови билан судда пайдо бўлади [2413]

«Барселона» Бельгиянинг иккинчи лигасидан қанот ҳужумчисини сафига қўшиб олди [2281]

Ўртоқлик учрашуви. "Бирмингем" - "Барселона" беллашувининг асосий таркиблари эълон қилинди [1933]

«Барселона» ўртоқлик учрашувида «Бирмингем Сити»га пенальтилар сериясида мағлуб бўлди (видеошарҳ) [1815]

Инфантино ФИФА президенти лавозимини тарк этиши мумкин [1806]

«Реал» Ямалнинг оёғини синдиришига бир баҳя қолган футболчини сотиб олмоқчи [1613]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик