Сан-Паулу полицияси "Манчестер Юнайтед" вингери Антони устидан зўравонлик бўйича терговни унга айблов қўймасдан якунлади.
Манбага кўра, Бразилия ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари Антонининг айбини тасдиқловчи етарлича далил топмаган. Бироқ, Англияда футболчига қарши олиб борилаётган шунга ўхшаш тергов ҳали ҳам якунланмаган.
Аввалроқ, Антонининг собиқ севгилиси Габриела Каваллин футболчи 2022 йилнинг июнидан 2023 йилнинг майигача бўлган даврда унга бир неча бор ҳужум қилганини айтган эди.