"Барселона" марказий ҳимоячиси Эрик Гарсия фаолиятини давом эттириш учун афзал кўрган вариантга қарор қилди. 23 ёшли футболчи ўтган мавсумни ижара асосида ўтказган "Жирона"га қайтишни истайди.
"Оқ-қизиллар" бош мураббийи Мишель Олимпия чемпиони билан шартнома имзолаш ғоясини қўллаб-қувватлайди ва клуб келишув ёзги трансфер ойнаси ёпилгунга қадар амалга ошиши учун барча саъй-ҳаракатларини амалга оширади.