"Барселона" ярим ҳимоячиси Пабло Торре бу мавсумда жамоада қолиши мумкин. 21 ёшли футболчи сўнгги мавсумни "Жирона"да ижарада ўтказди.
Ла Лиганинг янги мавсумидаги илк учрашувда ярим ҳимоячи майдонга тушмади. Ханс-Дитер Флик уни захирада қолдирди. Бироқ, хабарига кўра, "Барселона" Торрени сақлаб қолмоқчи.
Агар футболчининг шахсан ўзи ижарага қўйиб юборилишини сўраса, улар унинг вақтинча кетишига халақит бермайдилар.