Кириш Регистрация
16/05 00:00 Астон Вилла 4-2 Ливерпуль
17/05 15:00 Комо 1-0 Парма
17/05 15:00 Женоа 1-2 Милан
17/05 15:00 Ювентус 0-2 Фиорентина
17/05 15:00 Пиза 0-3 Наполи
17/05 15:00 Рома 2-0 Лацио
17/05 16:30 Ман. Юнайтед 3-2 Ноттингем Форест
17/05 18:00 Интер 1-1 Верона
17/05 19:00 Эвертон 1-3 Сандерленд
17/05 19:00 Брентфорд - Кристал Пэлас
17/05 19:00 Лидс 1-0 Брайтон
17/05 19:00 Вулверхэмптон - Фулхэм
17/05 21:00 Аталанта - Болонья
17/05 21:30 Ньюкасл - Вест Хэм
17/05 22:00 Райо Вальекано - Вильярреал
17/05 22:00 Атлетико - Жирона
17/05 22:00 Осасуна - Эспаньол
17/05 22:00 Атлетик Бильбао - Сельта
17/05 22:00 Эльче - Хетафе
17/05 22:00 Леванте - Мальорка
17/05 22:00 Реал Сосьедад - Валенсия
17/05 22:00 Севилья - Реал Мадрид
17/05 22:00 Реал Овьедо - Алавес
17/05 23:45 Кальяри - Торино
17/05 23:45 Сассуоло - Лечче
17/05 23:45 Удинезе - Кремонезе
18/05 00:15 Барселона - Бетис
19/05 00:00 Арсенал - Бёрнли

Хажиме Мориясу: «Ўзбекистон ва Япония ЖЧга боришини истайман»

Баҳо:
+ | -

"Бунёдкор" ва "Санфречче Хиросима" жамоалари ўртасидаги матбуот анжуманининг биринчи қисмида меҳмонлар бош мураббийи Хажиме Мориясу иштирок этди.

— Ўйин шиддатли, курашларга бой бўлди. "Бунёдкор" бугун ғалаба қозонса, муддатидан аввал плей-офф йўлланмасини ҳал қилишини билардик. Шунинг учун майдон эгалари олдинга интилишди. Шунга қарамасдан, футболчиларимиз ўз ўйинини кўрсатиб, рақибга ғалаба қозониш имконини беришмади. Иккинчи бўлимда эса "Бунёдкор" ҳимоячилари жамоамиз ҳужумчиларига имкон беришмади, улар майдон марказининг ўзидаёқ тўпни олиб қўйишга ҳаракат қилишди.

— Жамоангиз ўйиндан-ўйинга кучайиб бормоқда. Бугун ҳам яхши ўйин кўрсатди, айниқса, ҳимояда. Гуруҳ босқичини яхши бошлаш учун нима халал берди деб ўйлаймиз?
— Ўз жамоам ҳақида илиқ фикрларни айтишим мумкин. Биз кучсиз жамоа эмасмиз. "Бунёдкор"га қарши биринчи ўйинда ҳам яхши ўйнадик. Аммо ўша ўйинда омад рақиб томонида бўлди ва биз ютқазиб қўйдик. Кейинги ўйинларда эса тушкунликка тушиб қолди. Ушбу мусобақа бизга катта тажриба вазифасини ўтаб бермоқда.

— Майдоннинг ҳолатига қандай баҳо берасиз?
— Майдон ҳақида яхши фикрларни билдира олмайман. Жамоамиз қисқа паслар орқали ўйнайди. Бугун майдон бундай ўйнашга халал берди. Иккинчи бўлимда эса майдонга кўникдик. Шундан сўнг 2-3та вазиятлар яратдик, аммо улардан фойдалана олмадик.

— Кейинги турда жамоангиз ўз майдонида "Бейцзинг Гоан"ни қабул қилади. Жамоангиз ниҳоят ОЧЛ дастлабки ғалабага эришиши мумкинми?
— Ўз мухлисларимизни хурсанд қилиш учун ҳам майдонга фақат ғалаба учун тушамиз. ОЧЛ мусобақасини ғалабасиз якунлаш ачинарли бўларди.

— Бугунги ўйинда кўплаб ёш футболчиларни туширдингиз. Уларнинг ўйинига қандай баҳо берасиз?
— Бу ёшлардан кўп нарса кутгандим. Улар ишончимни оқлашди. Ёш футболчилар қўлдан келганча яхши ўйнашга интилишди. Майдон ҳолати янада яхшироқ ўйнашга имкон бермади.

— Бугунги ўйинда "Бунёдкор"нинг қайси футбочлисидан хавф кутгандингиз ва у сиз кутган ўйинни намойиш қилдими?
— "Бунёдкор"нинг барча футболчилари малакали ва кучли футболчилар деб ҳисоблайман. Қисқа қилиб айтганда, бугун Ўзбекистон терма жамоаси билан ўйнадик, десам адашмаган бўламан. 11-рақамли Олександр Пишур ва 13-рақамли Лутфулла Тўраевни асосий ҳужум ташкил қилувчи сифатида билардик. Бугун улар биз кутган ўйинни намойиш қилиб беришди. Майдон эгалари ҳам ўзлари яратган 1-2та вазиятни голга айлантира олишмади.

— Бугун майдонда Ўзбекистон ва Япониянинг етакчи жамоалари тўқнаш келашди. Ўйинда дуранг қайд этилганидан келиб чиқиб айтадиган бўлсак, бу икки мамлакат футболи савияси бир хилми?
— ЖЧ-2014 саралаш гуруҳларида ҳар иккала жамоа пешқадам бўлиб турибди. Ҳар иккала жамоа Бразилияга боришини истайман.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 20:12, 23.04.2013.
Ўқилди: 7184 марта.
Фикрлар: 9 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Абдуқодир Ҳусановнинг Англия кубоги финалидаги “Челси”га қарши ўйини қандай баҳоланди? [7366]

«Манчестер Сити» янги бош мураббий билан келишувга эришди [2919]

Кейн «Бавария»дан кетишга ва «Барселона» футболчисига айланишга қарор қилди [1945]

Назорат ўйини. Ўзбекистон миллий жамоаси «Нефтчи»ни йирик ҳисобда мағлуб этди [1784]

Zo'r TV телеканали 17-май куни «Севилья» - «Реал» ва «Барселона» - «Бетис» ўйинини жонли трансляция қилади [1729]

U-17 Осиё кубоги. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Жанубий Кореяни мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди [1604]

Моуриньо: «Бенфика»да қолиш эҳтимолим 99 фоизни ташкил этади» [1593]

Фабио Каннаваро Ўзбекистон U-17 терма жамоасини Корея устидан қозонилган ғалаба билан табриклади [1546]

Туркия суперлигаси. Файзуллаев ассист қайд этган ва Шомуродов гол урган баҳсда «Башакшеҳир» ғалаба қозонди [1536]

ЎзПФЛ «Динамо» клуби бош мураббийи Вадим Абрамовни расман огоҳлантиради [1491]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик