Жоан Роулинг боксчи Хелифнинг даъвосидан кейин Х ижтимоий тармоғида ёзишни тўхтатди.
Гарри Поттер китоблари муаллифи Жоан Роулинг ўз даъвосида жазоирлик боксчи Имон Хелифни тилга олганидан сўнг Х ижтимоий тармоғида у ҳақида постлар чоп этишни тўхтатди.
Ўтган ҳафта Роулинг, бизнесмен Илон Маск ва АҚШнинг собиқ президенти Доналд Трамп Хелифни танқид қилиб чиққанди.
Роулингнинг сўнгги твитлари 7 август санасига тегишли эди.
Эслатиб ўтамиз, юқорида номи келтирилган машҳур шахслар Хелифни ўз жинсини ўзгартирганидан кейин танқид қилиб чиққанди.