«Барселона» ёзда катта қийинчиликлар билан «Лейпциг»дан сотиб олган Дани Ольмо кетма-кет иккинчи ўйинда ҳам иштирок эта олмаслиги мумкин.
26 ёшли испаниялик футболчини «кўк-анорранглилар» раҳбарияти рўйхатдан ўтказа олмаяпти. Илкай Гюндоганнинг кетиши ҳам ҳозирча бунга ёрдам бермади. Агар эртагача жамоада янги сотувлар бўлмаса, Ольмо «Атлетик»ка қарши ўйинни ҳам ўтказиб юбориши мумкин.
Каталонияликларнинг ундан кейинги ўйини сешанба куни сафарда «Райо Вальекано»га қарши бўлади.