"ПСЖ"нинг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Десире Дуэ жамоа билан илк учрашувини ўтказди.
"Ренн"дан сотиб олинган 19 ёшли футболчи 2-туридан ўрин олган "Монпелье"га қарши ўйиннинг иккинчи бўлимида майдонга тушди.
"Бугунги ўйинимизни Луис Энрике ҳар куни бизга сингдиришга ҳаракат қилади. Жамоа бугун оқшом ажойиб ўйин кўрсатди ва ҳимояда жуда ишончли ўйнади", - деди Дуэ.