Кириш Регистрация
17/09 00:00 Райо Вальекано 3-1 Осасуна
17/09 15:00 Шандонг Тайшан 3-1 Сентрэл Кост
17/09 15:00 Квангжу 7-3 Йокогама Маринос
17/09 17:00 Шангхай Шенхуа 4-1 Поханг Стилерс
17/09 17:00 Бурирам Юнайтед 0-0 Виссел Кобе
17/09 17:30 Коста-Рика 2-2 Нидерландия
17/09 17:30 Таиланд 10-5 Куба
17/09 19:00 Пахтакор 0-1 Ал-Васл
17/09 20:00 Ўзбекистон 1-4 Парагвай
17/09 20:00 Бразилия 8-1 Хорватия
17/09 21:00 Ар-Райян 1-3 Ал-Ҳилол
17/09 21:45 Янг Бойз 0-3 Астон Вилла
17/09 21:45 Ювентус 3-1 ПСВ
17/09 22:00 Мальорка 1-0 Реал Сосьедад
17/09 23:59 Милан 1-3 Ливерпуль
17/09 23:59 Бавария 9-2 Динамо Загреб
17/09 23:59 Реал Мадрид 3-1 Штутгарт
17/09 23:59 Спортинг 2-0 Лилль
18/09 21:45 Болонья - Шахтёр
18/09 21:45 Спарта - Зальцбург
18/09 22:00 Бетис - Хетафе
18/09 23:59 Селтик - Слован
18/09 23:59 Брюгге - Боруссия Д
18/09 23:59 Манчестер Сити - Интер
18/09 23:59 ПСЖ - Жирона
19/09 21:45 Фейеноорд - Байер
19/09 21:45 Црвена Звезда - Бенфика
19/09 22:00 Леганес - Атлетик Бильбао
19/09 23:59 Монако - Барселона
19/09 23:59 Аталанта - Арсенал
19/09 23:59 Атлетико - РБ Лейпциг
19/09 23:59 Брест - Штурм

Abu Dhabi Chess Festival-2024. Нодирбек Якуббоев чемпион бўлиб, Шамсиддин Воҳидов 3-ўринни эгаллаб, анча пул ишлаб олишди

Баҳо:
+ | -

БАА пойтахти Абу-Даби шаҳрида шахмат бўйича нуфузли турнир бўлиб ўтди.

Мукофот жамғармаси 63 600 АҚШ долларини ташкил этувчи Abu Dhabi Chess Festival 2024 турнирининг Masters гуруҳида 11 нафар ўзбекистонлик шахматчилар ҳам ўз имкониятини синовдан ўтказди. Кеча, 23 август куни ўтказилган 8-турдан сўнг мусобақа жадвалида Нодирбек Якуббоев (2665) ва Шамсиддин Воҳидов (2643) 6,5 очко билан етакчиликни эгаллаб турган эди.

8-турда Нодирбек Якуббоев оқ доналарда бразилиялик Луис Паоло Супи (2571)ни мағлубиятга учратди. Воҳидов эса кетма-кет бешта ғалабадан кейин очко йўқотди. Шамсиддин оқ доналарда ҳиндистонлик Раунак Садҳвани (2653) билан дуранг ўйнади.

Бугунги ҳал қилувчи баҳсларда Нодирбек Якуббоев Ҳиндистон вакили Леон Люк Мендонка билан дуранг ўйнади, Шамсиддин Воҳидов ҳам Давид Паравян билан дуранг қайд этди. Ваҳоланки, Воҳидов асосий рақибига қарши баҳс сўнгида ғалабага жуда яқин турганди. Аммо биргина ноаниқ юриш туфайли ҳамюртимиз ғалабани ва мусобақа чемпионлигини қўлдан чиқарди.

Шу тариқа 9 турдан кейин 6 шахматчи бир хил—7 очкодан тўплади. Қўшимча коэффициентлар эвазига Нодирбек Якуббоев мусобақа чемпионлигини, Шамсиддин Воҳидов эса 3-ўринни қўлга киритди.



Нодирбек Якуббоев мусобақа ғолиблиги билан бир қаторда 30 минг АҚШ долларига, Шамсиддин Воҳидов эса 8000 АҚШ долларига эга чиқди.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 22:17, 24.08.2024.
Ўқилди: 2923 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.