Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия 0-0 Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР 2-3 Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн 0-1 Хитой
14/11 19:00 Кувайт 1-3 Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон 1-0 Фаластин
14/11 21:15 Ироқ 0-0 Иордания
14/11 21:15 Қатар 3-2 Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА 3-0 Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия - Япония

Левченко "Олимпик" устидан қозонилган йирик ғалабадан сўнг нималар деди?

Баҳо:
+ | -

Суперлигада 17-тур ўйинлари давом эттирилди. "Нефтчи" жамоаси бу тур ўз майдонида "Олимпик" клубини қабул қилди ва 3:0 ҳисобида зафар қучди. Беллашувдан сўнг жамоа бош мураббийи Виталий Левченко матбуот анжуманида иштирок этди.

Биз бугун орқада тартибли футбол ўйнадик. Олдинги чизиқда яратган вазиятлардан фойдаландик. Бу хурсанд қилади.

Ўтган ўйинда 0:3 ҳисобида енгилган эди жамоа, бугун 3:0 ҳисобида ғалаба қозонилди. Бу тактик мақсад эдими?

Биласизми, ҳимояда консетрасия бўлмаса ва эпизодларни охиригача ўйнаб қўймаса муаммолар бўлади. Рақиблар фойдаланади. Ўтган ўйинни таҳлил қилдик. Ҳамма ўтказиб юборган голларимиз хатоларимиз ортидан келди. Беллашувда эътиборли бўлиш талаб этилади. Бўшашмаслик керак. Бугун буни уддаладик. Яратган вазиятларимиздан фойдаланганимиз кўнгилга таскин берди.

Бугун Ботирали Эргашев қайдномада кўринмади?!

У жароҳати сабабли баҳсни ўтказиб юборди. Бундан аввалги ўйинда ҳам муаммо бор эди, аммо машғулот пайтида уни катталаштириб олди. Ҳозир жароҳатидан фориғ бўлиш билан банд.

Танаффус учун режалар борми?

Тахминан 13 сентябрда майдонга тушамиз. Агар ҳеч қандай ўзгариш бўлмаса албатта. Ҳозир бор эътиборимиз "Пахтакор" билан бўладиган меҳмондаги баҳсга қаратилган. Ўртоқлик ўйинлар борасида музокаралар кетмоқда. Агар аниқ маълумот бўлса, клуб матбуот ҳизмати буни эълон қилади. Балки бир ёки иккита учрашув ўтказамиз.

Эффионгнинг ўйини ҳақида фикрингиз қандай?

У ҳаракат қиляпти. Бизни олдинги чизиғимизда рақобат бор. Етакчи футболчиларимиз бор. Нсунгуси қўлларини тушуриб юборгани йўқ. Курашяпти.

"Нефтчи" ҳужум чизиғи шу темпни ушлаб қоладими?

Биласизми, ҳужумчи шундай касбки, ундан доим гол киритишини сўрашади. Буни ҳар доим ҳам уддалаш қийин. Айтганимдек, бизда яхши савиядаги ҳужумчилар мавжуд. Улар захирадан тушиб тезликни ошириши мумкин. Масалан Азизда бироз ўйинларда пасайиш кузатилди. Уни дам олиб захирадан тушиши учун алмаштирдик. Бугун ўйинга қўшилиб иккита гол урди.

Киритилди: 07:58, 25.08.2024.
Ўқилди: 638 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.