Ҳозирда эркин агент мақомидаги колумбиялик ярим ҳимоячи Хамес Родригесга “Райо Валекано”дан расмий таклиф тушди.
Фабрицио Романонинг сўзларига кўра, клуб футболчига яна бир мавсум узайтириш имконияти билан 1 йиллик шартнома таклиф қилмоқда.
Таклифнинг молиявий тафсилотлари ошкор этилмаган.
Агар 33 ёшли футболчи ижобий жавоб берса, “Райо” фаолиятидаги иккинчи испан жамоасига айланади.