Испаниялик мутахассис Сеск Фабрегас бошчилигидаги "Комо" ўзининг ижтимоий тармоқдаги аккаунтида "Манчестер Сити"нинг 21 ёшли ярим ҳимоячиси Максимо Перроненинг ижарага олингани ҳақида эълон қилди.
Аргентиналик футболчи 2024/2025 йилги мавсум охиригача "Комо"да ўйнайди. Таъкидланишича, Перроненинг ижара муддати узайтирилиши мумкин.
21 ёшли ярим ҳимоячи 2023 йилнинг январ ойидан буён инглиз клуби футболчиси ҳисобланади.