Ўтган якшанба куни Эндрик "Реал Мадрид" сафида Ла Лигадаги илк голини урди ва "Бернабеу"да "Вальядолид"ни 3:0 ҳисобида мағлуб этишга ёрдам берди.
Бразилиялик футболчининг ушбу голи унинг шартномасидаги бонуслар назарда тутилган бир қанча бандларни муҳокама қилишга сабаб бўлмоқда.
Бразилия матбуотига кўра, "Реал" 2030 йилгача Эндрик томонидан киритилган ҳар бир гол, голли узатма ёки пеналти учун "Палмейрас"га пул тўлаши керак. Шу тариқа гол мадридликларга 35 000 еврога тушгани айтилмоқда. Аммо ҳеч бир томон буни расман тасдиқламади.
Эндрикнинг "Қироллик клуби" билан шартномасида бир қанча бонуслар мавжуд ва "Палмейрас" яхшигина қўшимча пул ишлаб олиши мумкин.
Бразилиянинг Globo нашрига кўра, футболчининг шартномасидан бир нечта бандлар:
Ҳар бир гол, голли пас, пеналmти - 35 000 евро.
Ҳар бир ўйин, асосий таркибда ва камида 45 дақиқа майдонда - 75 000 евро.
"Реал Мадрид" Испания чемпионига айланди, Эндрик эса асосий таркибда 8 та ўйин ўтказди: 500 000 евро.
Эндрик 18 учрашувда асосий таркибда майдонга тушди: 1 миллион евро.
"Реал" Чемпионлар лигасида ғолиб чиқди, Эндрик эса 4та ўйинда асосий таркибда майдонга тушди: 1 миллион евро, агар 8 учрашувда ўйнаса - 2 миллион евро.
Эндрик "Голден Бой" мукофотини олса: 1 миллион евро.
Эндрик “Олтин тўп”нинг кучли учлигига кирса: 1 миллион евро.
Эндрик “Олтин тўп” ёки ФИФАнинг “Энг яхши” мукофотини қўлга киритса: 2 миллион евро.