Кириш Регистрация
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта 2-3 Леванте
12/05 23:00 Бетис 2-1 Эльче
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес - Барселона
14/05 00:30 Хетафе - Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад

Миржалол Қосимов: "Сўнгги дақиқалар учун махсус кўрсатмалар бермайман"

Баҳо:
+ | -

Суперлигада 17-тур якунланди. Турнинг сўнгги баҳсида ОКМК жамоаси "Бунёдкор" меҳмони бўлди ва минимал ҳисобда ғалаба қозонди. Беллашувдан сўнг жамоа бош мураббийи Миржалол Қосимов матбуот анжуманида иштирок этди.

Қийин ўйин бўлди. Шунга қарамай, 3 очко билан кичик таътилга чиқдик. Учрашув давомида икки жамоа ҳам эҳтиёткорликка эътибор қилди. Рақиб ҳавфли зонада эканлиги боис ортиқча таваккал қилмади. Биз стандартдан киритган голимиз эвазига ғалаба қозондик. Очко учун хурсандман, аммо ўйиндан қониқмадим. Фурсатдан фойдаланиб, "Бунёдкор"га омад тилайман. Қуйи ўринларни тезроқ тарк этсин.

80-дақиқадан кейинги активлик учун маҳсус кўрсатмалар берасизми?

Ҳеч қандай маҳсус кўрсатма йўқ. Доим футбол биринчи ўринда бўлиши керак. 80-дақиқадан кейин эмас, бошидан охиргача бир хил темп, балансда ҳаракат қилиш керак. Самарқандда бошида гол киритиб, ўйинни бериб юбордик. Кейин иккинчи голни киритгандан кейин яна чекиндик, аммо руҳан ҳимояландик. Ҳисоб тенглашгач, яна олдинга ўтдик, бироқ рақиб бизни жазолади. Аслида, киритилган голдан сўнг, олдинга боришда давом этиб ғалабани мухрлаш керак. Футбол кечирмайди. 80-дақиқадан кейин ҳеч қандай алоҳида кўрсатма йўқ, шунчаки бошидан токи охиригача яхши ўйин кўрсатиш керак.

Суперлигада жамоалар даражаси тенглашгани сабаби нима? Ҳамма ўсдими ё бирданига пасайдими?

Ҳар ҳил ёндашиш мумкин. Ҳар бир баҳс осон кечмаяпти. Ўткинчи беллашув йўқ. Жадвал ҳеч нарсани англатмайдиган учрашувлар бўлмаяпти. Қаршилик бор бўлса, демак ўсиш бор.

"Бунёдкорнинг ҳозирги холати ҳақида фикрингиз қандай?

Бунёдкорнинг ўрнида исталган клуб бўлиб қолиши мумкин. Жамоа ёмон эмас. Ташқаридан нимадир дейиш қийин. Илёсга ҳам вазиятдан чиқиб кетасизлар деб омад тиладим.

Манба: www.pfl.uz
Киритилди: 06:36, 28.08.2024.
Ўқилди: 910 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» ичидаги «сотқин» топилди: Перес маълумот сиздирган шахс ҳақида гапирди [4578]

Геҳи Ҳусанов билан бирга ўйнаш ҳақида фикр билдирди [2532]

Роналду «Ан-Наср»нинг муддатидан аввал чемпионликни қўлдан чиқаришига муносабат билдирди [2358]

Лионель Мессининг «Интер Майами»даги маоши маълум бўлди [2028]

ФИФА ЖЧ-2026 иштирокчилари учун клубларга маблағ ажратади: Ўзбекистон клублари қанча ишлаб олиши мумкин? [1639]

«Реал» президенти: «Жорий мавсумда биздан 18 очко ўғирлаб кетишди! Мени еттита Ла Лига чемпионлигидан маҳрум қилишди!» [1595]

Саудия Про-Лигаси: "Ан-Наср" ўз майдонида "Ал-Ҳилол" билан баҳсда сўнгги сонияларда гол ўтказиб юбориб, ғалабани қўлдан чиқарди [1524]

«Реал» Вальвердени сотиб юбормоқчи: Уругвайлик юлдузнинг кетишига учта сабаб айтилди [1521]

Флорентино Перес Вальверде ва Тчуамени жанжали ҳақида фикр билдирди [1410]

«Реал»ни ёзда тарк этадиган 9 футболчи маълум бўлди [1374]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик