27 август, сешанба куни Испанияда Ла Лиганинг 3-тур учрашуви бўлиб ўтди ва унда “Барселона” сафарда “Райо Вальекано”ни қабул қилиб, 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Бу ўйин Ханси Флик учун каталонияликлар бош мураббийи сифатидаги учинчи ўйин бўлди. У 3 ўйиннинг 3 тасида ғалаба қозонди.
Шу тариқа, Флик жамоа билан ўз йўлини 2 мағлубият ва 1 ғалаба билан бошлаган "Барселона"нинг энг муваффақиятли мураббийларидан бири Пеп Гвардиоладан яхшироқ бошлади.
Эслатиб ўтамиз, 2008 йилда Гвардиола бошчилигида "Барселона" Ла Лиганинг очилиш ўйинида "Нумансия"дан мағлуб бўлган (0:1), шунингдек, Европа чемпионлари лигасининг 3-саралаш босқичида Польша чемпиони "Висла"дан (0:1) мағлуб бўлганди ва жавоб ўйинида уни мағлуб этганди - 4:0.