"Барселона" ёзги трансфер ойнаси ёпилгунга қадар ҳимоя чизиғини кучайтирмоқчи.
Mundo Deportivo хабарига кўра, Каталония клуби Леверкузеннинг "Байер" клуби ҳимоячиси Жонатан Тага кўз тиккан.
"Кўк-анорранглилар" аллақачон Та учун 20 миллион евро ва яна 5 миллион бонус таклиф қилишган.
Шу билан бирга, леверкузенликлар футболчи учун 30 миллион олишга умид қилмоқда. 28 ёшли Тага "Бавария" анчадан бери қизиқиб келган.
Бироқ "Байер" ўз рақибини кучайтирмаслик учун футболчини Испанияга қўйиб юборишни афзал кўради.