«Манчестер Юнайтед» ҳимоячиси Жонни Эванс Шимолий Ирландия терма жамоасидаги фаолиятини якунлаганини маълум қилди.
«Кўп ўйланиб, 18 йил терма жамоада ўйнаганимдан сўнг, нафақага чиқиш вақти келганини ҳис қиляпман. 2006 йилда Испанияни мағлуб этган дебютимдан 2024 йил июнидаги сўнгги ўйинимгача бу шараф эди.
Яшил кўйлакни 107 марта кийиш ва Шимолий Ирландия халқи шарафини ҳимоялаш менинг энг катта орзум эди. Сиз мухлислар шунчаки дунёдаги энг зўрсизлар. Сизнинг чексиз қўллаб-қувватлашингиз ва севгингиз ҳеч қачон эътибордан четда қолмаган ва мен сизлар билан бирга ўтказган вақтимизни соғинаман», деб ёзади Эванс.
Эванс терма жамоада 107 учрашувда 6 та гол урди.