Хабарингиз бор, эртага Ўзбекистон Кубоги 1/8 финалнинг дастлабки учрашувида "Навбаҳор" Муборакда меҳмон бўлади.
Кеча жамоа аъзолари поезд орқали йўлга чиқишган. Бугун эса ўзлари учун ажратилган ўйингоҳда ўйин-олди машғулотларини олиб боришади. Маълум бўлишича, эртанги учрашувда Мустафо Байрамов ёшларга ҳам имконият беришни мақсад қилган. Хусусан, эртага дарвозани Виктор Мочалов қўриқлаши эҳтимоли юқори.
1/8 финалнинг икки ўйиндан иборатлиги учундир балки Байрамов ёшларга эътибор қаратаётган бўлиши мумкин. Нима бўлганда ҳам эртага "лочинлар"дан ғалаба кутиб қоламиз.
Музаффар МАМАДАЛИЕВ.













