"Вест Хэм" чап қанот ҳужумчиси Максвелл Корне "Саутгемптон"га ўтди. Ивуарлик футболчи ижара шартномаси доирасида Англиянинг жанубига кўчиб ўтди.
Корне 27 ёшда, у Англияга 2021 йилда "Лион"дан "Бёрнли"га ўтгандан кейин келган. Бир йилдан сўнг у жамоани ўзгартириб, пойтахтнинг "Вест Хэм" жамоаси сафига қўшилди.
Корненинг асосий позицияси - чап қанот ҳужумчиси, лекин у ҳужумнинг олдинги сафида ҳам, ҳужумнинг ўнг қанотида ҳам ўйнай олади.