«Барселона» қанот ҳужумчиси Рафинья «Вальядолид»га қарши ўйиндан сўнг (7:0) ўз фикрларини билдирди. Бразилиялик учрашувда хет-трик қайд этди.
«Мен жуда бахтлиман. Бу фаолиятимдаги биринчи хет-трик ва мен бундан хурсандман, лекин мен учун энг муҳими жамоани ғалаба билан хурсанд қила олдим», - деди Рафинья.