"Барселона" ҳужумчиси Роберт Левандовски "Бавария"даги собиқ жамоадоши Томас Мюллерни рекорди билан табриклади. Эслатиб ўтамиз, германиялик кеча жамоа сафида 710 та ўйин ўтказди – бу “Бавария” тарихидаги барча футболчилардан кўп.
“Томас мени ҳужумкор шерик сифатида ҳайратда қолдирганди. У кўп вазифани бажарадиган идеал ўйинчи. Умид қиламанки, унинг ақл-заковати фаолияти якунланганидан кейин ҳаётини "Бавария" билан боғлаши учун пойдевор бўлиб қолади", - дея Левандовскининг сўзларини келтиради Bayern & Germany.
Эслатиб ўтамиз, 34 ёшли Мюллернинг "Бавария" билан амалдаги шартномаси келаси ёзда якунига етади.