Мадриднинг “Реал” клуби ҳимоячиси Ферлан Менди оёғидан олган жароҳати туфайли сентябрь ойида Франция терма жамоаси сафида ўйнай олмайди.
Натижада сентябрдаги йиғин учун "уч ранглилар" қайдномасида ўзгариш юз берди. Менди ўрнига "Астон Вилла" шарафини клуб миқёсида ҳимоя қилаётган Люка Динь таркибга киритилди.
31 ёшли Динь душанба куни кечқурун Франция терма жамоасига келади. Бу ҳақда жамоа матбуот хизмати хабар бермоқда.
Шу ойда Франция терма жамоаси Миллатлар лигасининг янги мавсумининг очилиш ўйинларини Италия (6-сентябрь) ва Бельгия (9-сентябрь)га қарши ўтказади.