Сан-Марино жамоаси илк бор расмий ўйинда ғалаба қозонди.
Роберто Чеволи шогирдлари Миллатлар лигаси D дивизиони гуруҳ босқичининг биринчи турида Лихтенштейнни мағлуб этишди (1:0).
Санмаринликлар илк бор расмий ўйинда ғалаба қозонишди. Бунгача жамоа атиги 5 дуранг ва 171 мағлубиятга учраган.
Бунгача Сан-Марино жамоаси ўртоқлик ўйинида битта ғалаба қозонган - 2004 йилда Лихтенштейн устидан.