"Милан"нинг испаниялик футболчиси Альваро Моратанинг рафиқаси Элис Кампелло футболчи билан ажрашганидан кейин келажак режалари ва ажралиш ҳақида гапирди.
"Айни дамда фарзандларим ва мен Мадридда яшаймиз. Биз Италияга кўчиб ўтганимиз тўғри эмас, бироқ мен тез орада Альвародан унчалик узоқ бўлмаган Миланга кўчиб ўтаман.
Бироқ, мен ҳали Миланда квартира излаганим йўқ. Фарзандларим оталарини кўришларини хохлайман.
Ажралиш шартномаси қандай бўлади? Ҳозирча ҳеч нарса муҳокама қилинмаяпти, биз ҳали ҳеч нарса бўйича келишиб олганимиз йўқ, шошаётганимиз йўқ ва менда ҳозирча бошқа устуворликлар бор.
Масалан, мен фарзандларим билан қаерда яшайман? Аммо шуниси аниқки, бу баҳсли ажралиш бўлмайди.
Бизда бир хил адвокатлар ва ажойиб муносабатлар мавжуд. Альваро Мората билан мен бахтлимиз", - дея Кампеллонинг сўзларини келтиради Marca.
Аввалроқ, Кампелло Италияга боришга қарши эканлигини айтганди.