Бельгия терма жамоаси бош мураббийи Доменико Тедеско Евро-2024да Франция томонидан турнирда чиқариб юборили ҳамон уни безовта қилаётганини тан олди.
Душанба куни французлар ва бельгияликлар Миллатлар лигасида тўқнаш келишади. 1 июль куни жамоалар Европа чемпионатининг 1/8 финалида ўзаро тўқнаш келишган ва ўшанда "уч ранглилар" ғалаба қозонган – 1:0. Учрашув тақдирини 85-дақиқада Ян Вертонгеннинг автоголи ҳал қилди.
"Ўша Евро ўйини қийин кураш бўлди, биз ғалаба қозонишимиз мумкин эди. Франция бироз яхшироқ ва ғалабага лойиқ эди, лекин бизда ҳам ўз имкониятларимиз бор эди. Ўша ўйинни унутдим десам, ёлғон гапирган бўламан. Хотиралар ҳали ҳам оғриқли. Мен тез-тез Европа чемпионати ҳақида ўйлайман, лекин биз олдинга қарашимиз керак", - деди Тедеско Fotmob билан суҳбатда.