Кириш Регистрация
06/07 01:00 Бразилия 1-2 Норвегия
06/07 05:00 Мексика 2-3 Англия
06/07 23:59 Португалия 0-1 Испания
07/07 05:00 АҚШ 1-4 Бельгия
07/07 21:00 Аргентина - Миср
08/07 01:00 Швейцария - Колумбия

"Барселона"нинг собиқ ҳимоячиси жамоага қайтиши мумкин

Баҳо:
+ | -

"Сельта" ҳимоячиси Оскар Мингеса "Барселона"га қайтиши мумкин.

Футболчи Каталония клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. Мингеса икки мавсум асосий жамоада ўйнади. У Чемпионлар лигасида Жерар Пикенинг жароҳати туфайли дебют қилди. Киевнинг “Динамо” жамоасига қарши ўтказилган илк учрашувда у голли узатмани амалга оширди ва испанлар 4:0 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Қолаверса, у "Реал" дарвозасига гол уришга муваффақ бўлди, аммо бош мураббий Рональд Куман кетганидан сўнг унинг янги устози Хави унга у қадар жиддий ишочн билдирмади.

Натижада футболчи "Сельта"га 3 миллион еврога сотиб юборилди. Энди Оскар Испания терма жамоаси учун ўйинларда иштирок эта бошлади. Шунингдек, Mundo Deportivo хабарига кўра, Мингесанинг шартномасида сотиб олиш опцияси мавжуд. Бунинг эвазига у "Барселона"га 10 миллион еврога тушиши мумкин.

Киритилди: 14:07, 09.09.2024.
Ўқилди: 3753 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик