"Манчестер Юнайтед" "Севилья" ҳимоячиси Хуанлу Санчесга қизиқиш билдирмоқда.
Маълумотларга кўра, манкунианликлар футболчининг Испания олимпия терма жамоаси таркибида ўйинларини кузатишган ва унинг клубдаги ўйинларини кузатишда давом этишган.
Санчесга "Реал Мадрид" ҳам қизиқиш билдирмоқда, у ҳам 21 ёшли футболчининг майдондаги ҳаракатларини кузатиб бормоқда.
"Севилья" ҳимоячини қўйиб юборишни истамаяпти ва 2026 йилгача мўлжалланган ва товон пули 20 миллион еврони ўз ичига олган шартномасини узайтиришга умид қилмоқда.