Аргентина терма жамоаси ярим ҳимоячиси Родриго де Пауль Колумбия терма жамоаси мухлисларининг хатти-ҳаракатлари ҳақидаги саволга жавоб берди.
Аргентиналиклар ЖЧ саралаши доирасидаги сафар учрашувида мағлуб бўлишди (1:2). Бу “альбиселесте” учун бу йилги илк мағлубият бўлди. Ўйин бошланишидан олдин колумбиялик мухлислар Аргентина мадҳияси вақтида ҳуштакбозлик қилишди.
“Колумбиялик мухлисларнинг мадҳиямиз вақтидаги ҳуштакбозликлари нотўғри бўлди, лекин шу билан бирга мен уларнинг дардини тушунаман. Улар Америка кубоги финалида ҳам ғалабани кутишганди", - дея де Поль сўзларини келтиради журналист Фабрицио Романо.