"Реал"нинг собиқ ярим ҳимоячиси Гути "Барселона" ва Испания терма жамоасининг 17 ёшли вингери Ламин Ямал ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
“Ламин ҳозирда ажойиб футболчилар ичида энг муваффақиятлисидир. Нафақат “Барса”да, балки терма жамоада ҳам у ўрнакдир", — деди Гути.
Жорий мавсумда 17 ёшли вингер барча турнирларда тўртта ўйинда иштирок этиб, битта гол ва тўртта голли узатмани амалга оширди.