Роберт Пирес Франция терма жамоасининг ўйинидан норозилигини билдирди.
Дидье Дешам шогирдлари Италияга (1:3) имкониятни бой бериб, Миллатлар лигасида Бельгияни мағлуб этишди (2:0).
"Дешам номи эълон қилинганида мухлислар томонидан кўп ҳуштакбозликлар бўлганини ҳис қилдим.
Бу яхши эмас, чунки Дидьенинг ютуқлари ҳақида унутишимизга тўғри келди. Ҳа, Франция терма жамоаси анчадан бери унчалик яхши ўйин кўрсатмаяпти. Буни биринчи бўлиб мен айтдим ва балки менежер бироз янгилик келтириши, бошқа ўйинчиларни топиши керакдир.
Мени хавотирга солаётгани бугун бизда техник ўйинчилар йўқ. Испания, Португалия, Англия, Германияга қарасам...
Бу бизнинг муаммомиз. Шунингдек, федерация ҳақида, машғулотлар тизимини ўзгартириш ҳақида гапириш керак.
Бунда фақат мураббийни айблашимиз керак эмас", - деди Франция терма жамоаси билан жаҳон ва Европа чемпиони бўлган Пирес.