Гарет Саутгейт Англия терма жамоасидан кетиши ҳақида гапирди.
«Менимча, Англия терма жамоасини тарк этиш учун тўғри вақт келганди. Биз иложи борича умидларни оқлашга ҳаракат қилдик. Биз инглиз футболини яна биринчи ўринга олиб чиқишимиз керак эди», - деди 54 ёшли мутахассис.
Эслатиб ўтамиз, Саутгейт 2016 йилдан 2024 йилгача «уч шерлар»ни бошқарди.