Аргентина терма жамоаси ярим ҳимоячиси Родриго Де Пауль жароҳати сабаб йиғинни ўтказиб юборган Лионель Месси ҳақида гапирди.
«Лео, биз сизни соғиндик ва умид қиламизки, сиз октябрь ойида биз билан бирга бўласиз», деган 30 ёшли футболчи.
36 ёшли Месси Америка кубоги финалида Колумбияга қарши ўйинда жароҳат олганди.