"Манчестер Юнайтед"нинг собиқ юлдузи Андерсон, агар у алимент бўйича қарзини тўламаса, 30 кунга қамалиши мумкин.
Бу ҳақда Бразилиянинг GZH нашри хабар берди. Қайд этилишича, Андерсон жазони Ирман Мигель Дарио қамоқхонасида ўташи мумкин.
Бразилиялик футболчи қонун билан боғлиқ муаммоларга биринчи марта дуч келаётгани йўқ. 2021 йилда у криптовалюталар орқали 4,7 миллион еврони ювишда айбланганди.
Ўшанда Андерсон айбловларни рад этган ва ишнинг ҳолати ҳозирча номаълум.