Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия 0-0 Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР 2-3 Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн 0-1 Хитой
14/11 19:00 Кувайт 1-3 Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон 0-0 Фаластин
14/11 21:15 Ироқ 0-0 Иордания
14/11 21:15 Қатар 2-0 Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА 2-0 Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла - Бразилия
15/11 04:30 Парагвай - Аргентина
15/11 05:00 Эквадор - Боливия
15/11 17:00 Индонезия - Япония

Мурод Исмоилов: «Азиз Ҳайдаров пулини ҳалоллаб олади»

Баҳо:
+ | -

Матбуот анжуманининг иккинчи қисмида «Пахтакор» устози Мурод Исмоилов иштирок этди.

— Гуруҳимизда ҳамма жамоаларнинг имконияти бор. Икки учрашув ҳам қизиқарли бўлади.

— Рақиблар одатда тажрибали футболчилардан ҳайиқишарди, лекин ҳозир «Пахтакор»даги ёш футболчилардан ҳайиқишяпти. Сиз ёшларнинг ўйинида кузатилаётган хатоаларни тузатиб улгурдингизми?
— Футболчиларимиз ёш ва исте’додли, лекин уларга тажриба етишмаслиги сезилиб турибди. Уларни тузатиб боряпмиз. «Аш Шабоб» жамоаси ҳам дастлабки ўйинларда яхши ҳаракат қила олмаган эди, лекин ҳозир анча яхши ҳолатда.

— Боян Миладинович сал кам икки йилдан буён майдонга тушгани йўқ. Унинг жароҳати шунчалик жиддийми?
— Футбол энг хавфли спорт турларидан бири. Миладинович белидан жароҳат олган эди ва ҳозир умумий гууҳда 65-70 фоиз куч билан ҳаракат қиляпти. Умид қиламанки, яқин 10 кун ичида у сафга қайтади.

—  Аббос Мақсталиев Португалиядаги ёшлар ўртасидаги ўртоқлик ўйинларида иккита гол урди. Унинг ҳозирги ҳолати қандай?
— Аббос бор кучи билан ўйнайдиган йигит. «Динамо» билан ўйинда ҳам у жуда яхши ҳаракат қилди. У Португалия билан жуда яхши ўйин кўрсатди. Умид қиламанки, Пахтакорга ҳам фойдаси тегади

— Рақиб жамоанинг ўйинларини кузатган бўлсангиз, қайси футболчининг ўйинидан хавфсираяпсиз?
— Жамоанинг ҳамма ўйинларини кузатиб бордик. Чемпионлар лигасида бўш жамоалар бўлмайди. Уларнинг таркиби ҳам тжрибали футболчиларга эга. «Лахвия»га қарши ўйинда деярли иккинчи таркиб билан ҳаракат қилган бўлишса ҳам, ғалаба қозонишди.

— Ўйиннинг кечги вақтда бўлишига қандай мослашяпсиз?
— Тўғри, муаммолар туғилиши мумкин, лекин бунга мослашишга ҳаракат қиляпмиз.

— Ўтган ўйиндаги Азиз Ҳайдаровнинг ўйинига қандай баҳо берасиз ва эртага ундан қандай ўйин кутасиз?
— Азиз профессионал футболчи ва у олаётган маошини оқлашга ҳаракат қилади. Ўша ўйинда ҳам Азиз жуда яхши ҳаракат қилган эди ва эртага ҳам у жамоадошларини уялтириб қўймайди.

— Пахтакорда дарвозабон муаммоси панд бериб келган. Сиз бу муаммони қандай ҳал қилмоқчисиз? Эртага ким майдонга тушади?
— Лабанов. Темур Жўраев алоҳида шуғулланмоқда

— Рақиб ҳимояга ётиб олмаслиги учун қандай тактика қўлламоқчисиз?
— Футболда натижа биринчи ўринга чиқиб улгурди ва биз бунга кўнишимиз керак. Биз рақибнинг кўпроқ ўйинларини кузатиб бордик ва ўйиндан келиб чиқиб тактика танланади

— Пахтакор учун охирги йилларда чемпионлар лигаси жиддий мусобақами ёки футболчиларни реклама қилсиб ярмаркасими?
— Биринчи навбатда клубнинг номи учун ҳаракат қиламиз. Иккинчидан биз танлаган йўл. ҳар бир футболчини тўғри тарбиялаш. Учинчидан бизнинг футболчилар бундай мусобақаларда футболчиларимизни танитиб улар кучли жамоаларга ўтишса бизга ҳам терма жамоага ҳам фойдали. Бу йўлдан четга чиқа олмаймиз.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 12:46, 30.04.2013.
Ўқилди: 5743 марта.
Фикрлар: 20 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.