"Ювентус" вингери Франсишку Консейсау жамоага келганидан кўп ўтмай жароҳат олди.
Турин клуби португалияликни август ойи охирида “Порту”дан ижарага олганди. 1 сентябрь куни янги келган футболчи "кекса синьора" сафида дебют қилди, "Рома" билан ўйинда захирадан майдонга тушди ва шундан сўнг у жароҳат олди. Журналист Жованни Альбанезенинг хабар беришича, 21 ёшли футболчи ой охиригача Тиаго Мотта жамоасига ёрдам бермайди. Консейсаунинг ўзи 2 октябрь куни бўлиб ўтадиган "РБ Лейпциг"га қарши Чемпионлар лигаси асосий босқичининг 2-тур учрашувига қайтишни истамоқда.