ОЧЛ тақвимига кўра, "Бунёдкор" ўрин олган "G" гуруҳи ғолиби нимчорак финалда "Е" гуруҳида 2-ўринни олган жамоа билан тўқнаш келиши лозим. "Е" гуруҳида Жанубий Кореянинг "Сеул" жамоаси муддатидан аввал 1-ўрин масаласини ҳал қилиб бўлган бўлса, 1/8 финалда "қалдирғочлар" Кореяга бормаслиги аниқ.
Бу гуруҳда бирданига 3та жамоада 2-ўринни эгаллаш имконияти мавжуд. Япониянинг "Вегалта Сендай" ва Таиланднинг "Бурирам Юнайтед" клуби 6 очко билан 2 ва 3-ўринларни эгаллаб туришган бўлса, Хитойнинг "Жиангсу Саинти" клуби 4 очко билан гуруҳнинг қуйи поғонасини банд этган. "Е" гуруҳи баҳслари эртага бўлиб ўтади:
"Сеул" - "Бурирам Юнайтед"
"Вегалта Сендай" - "Жиангсу Саинти"
Кўрамиз, "Бунёдкор" нимчорак финалда Япония, Хитой ва Таиланд жамоаларидан қайси бирига рўбарў келаркан. Қосимов шогирдлари биринчи ўйинни сафарда 14 май куни ўтказишса, жавоб ўйини 21 май куни Тошкентда бўлиб ўтади.