Кириш Регистрация
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта 2-3 Леванте
12/05 23:00 Бетис 2-1 Эльче
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес - Барселона
14/05 00:30 Хетафе - Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад

Виталий Левченко: "Тўпни назорат қилиш ўйинни ютиш дегани эмас"

Баҳо:
+ | -

Суперлигада 18-тур баҳслари старт олди. "Нефтчи" клуби бу тур сафарда "Пахтакор"га қарши баҳс олиб борди ва 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади. Беллашувдан сўнг жамоа бош мураббийи Виталий Левченко матбуот анжуманида иштирок этди.

Биз ниманинг эвазига "Пахтакор" ҳужум қилишини билар эдик. Уларга зоналар қолдирмадик. Биринчи ўйиндаги мағлубиятимизни таҳлил қилган ҳолда бугун хатоларни тўғрилашни уддаладик. Улар ўрганган тезликда ҳаракат қилишга йўл қўймадик.

Жасур Жалолиддиновнинг трансфери нима бўлди?

Мен Жасур қаерда эканлигини билмайман. У алоқага чиқмаяпти. Бу саволга жавоб бера олмайман.

Биринчи бўлимда ҳужумкор "Нефтчи"ни кўрдик, аммо иккинчи таймда асосан ҳимояга эътибор қилдингиз?

Аслида ундай эмас. Биз иккинчи бўлим бошида Азизни ўйинга туширдик, аммо у қўшилиб кета олмади. Биз ҳимоядан ҳужумга чиқишда муаммоларга учраганимиз сабабли ташқаридан дурангга ўйнагандек кўринган бўлишимиз мумкин. Қарши ҳужумга ўтиш имкониятидан фойдалана олмадик.

Ўйин сифати борасида фикрингиз қандай?

Такрорлайман, биз биринчи ўйиндаги хатолардан фойдаландик. Рақибга ҳаракат қилиш учун бўш зона қолдирмадик. Тўп назорати ҳам 70-30 фоиз бўлган бўлса керак. Тўпни назорат қилиш ўйинни ютиш дегани эмас.

"Нефтчи"нинг совринли ўринлар учун имконияти қандай?

Агар разм солиб қарасангиз, турнир жадвалида ишга жиддий киришган жамоаларни кўрасиз. Биз ҳам қўлни тушириб юбормадик. Имкон қадар тепароққа чиқишга ҳаракат қиламиз. Бугун икки жамоа ҳам 3 очко учун ўйнади. Бугун "Сўғдиёна" ҳам дуранг қайд этди. Ҳозир ҳеч кимга осон эмас. Ҳамма баҳсда жанг бўлмоқда.

Киритилди: 06:01, 14.09.2024.
Ўқилди: 823 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» ичидаги «сотқин» топилди: Перес маълумот сиздирган шахс ҳақида гапирди [4506]

Геҳи Ҳусанов билан бирга ўйнаш ҳақида фикр билдирди [2483]

Роналду «Ан-Наср»нинг муддатидан аввал чемпионликни қўлдан чиқаришига муносабат билдирди [2299]

Фабио Каннаваро 2026 йилги ЖЧнинг 5 та асосий фаворити қайси жамоалар эканини айтди [2023]

Лионель Мессининг «Интер Майами»даги маоши маълум бўлди [1985]

ФИФА ЖЧ-2026 иштирокчилари учун клубларга маблағ ажратади: Ўзбекистон клублари қанча ишлаб олиши мумкин? [1585]

«Реал» президенти: «Жорий мавсумда биздан 18 очко ўғирлаб кетишди! Мени еттита Ла Лига чемпионлигидан маҳрум қилишди!» [1573]

Саудия Про-Лигаси: "Ан-Наср" ўз майдонида "Ал-Ҳилол" билан баҳсда сўнгги сонияларда гол ўтказиб юбориб, ғалабани қўлдан чиқарди [1509]

«Реал» Вальвердени сотиб юбормоқчи: Уругвайлик юлдузнинг кетишига учта сабаб айтилди [1433]

Флорентино Перес Вальверде ва Тчуамени жанжали ҳақида фикр билдирди [1385]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик