"Ювентус" ўзининг расмий сайти орқали Жоржио Кьеллинининг жамоага қайтганини эълон қилди.
Туринликлар жамоасининг собиқ футболчиси раҳбариятдан жой олди - Кьеллини институционал футбол муносабатлари бўлимини бошқаради. У "Кекса синьора"нинг миллий ва халқаро футбол ташкилотлари билан алоқалари учун жавобгар бўлади.
Жоржио Кьеллини фаолияти давомида бевосита “Ювентус” бош директори Маурицио Сканавиога ҳисобот беради.