Машҳур собиқ футболчи ва мураббий Франк Райкард Россия Медиа лигасида ишламайдиган бўлди.
Аввалроқ журналист Иван Карпов "Титан"нинг "Барселона"нинг собиқ устози билан музокаралар олиб бораётгани ҳақида хабар берганди.
Бироқ 61 ёшли нидерландияликнинг агенти Перри Оверем бу маълумотни рад этди.
"Бу фантастик ҳикоя, бу ҳақиқат эмас", - дея Оверемнинг сўзларини келтиради "Спорт-Экспресс" нашри.