"Жирона" бош мураббийи Мичель Санчес Каталония дербисидан (1:4) кейин "Барселона" ҳужумчиси Ламин Ямалнинг ўйини ҳақида фикр билдирди.
"Ламин - ўзгаришларни амалга оширадиган футболчи. Мен учун у атиги 17 ёшида аллақачон дунёнинг энг яхши футболчиларидан бири.
Мессидан кейин шундай одам бўлишини тасаввур қилиш қийин эди, лекин умид қиламанки, Ламин ўсишда давом этади ва у Месси даражасига эриша олади", - деди Мичель.
Бу мавсумда Ямал 3 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.