Лондоннинг “Тоттенхэм” клуби собиқ ярим ҳимоячиси Деле Алли фаолиятини Испания чемпионатида давом эттириши мумкин.
Манбанинг хабарига кўра, 28 ёшли эркин агентнинг трансферига "Бетис" қизиқмоқда. Андалусияликлар англиялик футболчини жароҳат олган португалиялик Уильям Карвалюга ўринбосар сифатида кўрмоқда.
Испания чемпионатининг тўртта учрашувидан сўнг “Бетис” беш очко жамғариб, турнир жадвалида 11-ўринда бормоқда.